Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Мопе: «Кейн ёки Холанд каби мавсумда 50 талаб гол уришни хоҳлардим»

Баҳо:
+ | -

«Марсель» ҳужумчиси Нил Мопе Лига 1нинг 5-турида «ПСЖ»дан учратилган мағлубият (1:2) ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Марселликларнинг ягона голини Эйнджел Гомес киритди, Мопе эса ушбу учрашувда самарали ҳаракатлар билан ажралиб тура олмади.

«Албатта, мен ҳужумчиман, голлар уришни хоҳлайман — бу жамоанинг анча сифатли ўйини учун мукофот бўлар эди. Гол уришни жуда истагандим ва уришга мажбур эдим.

Буни бошимдан кечириш мен учун оғир, чунки ҳужумчи бўлсанг ва шундай позицияларга чиқиб борсанг, вазиятлардан фойдаланишинг шарт.

Мен Ҳарри Кейн ёки Эрлинг Холанд каби бўлишни ва мавсумда элликталаб гол уришни хоҳлардим, аммо бундай эмас. Бу каби ҳолатлар илгари ҳам бўлган ва бундан кейин ҳам содир бўлиб туради», – деди Мопе ўйиндан сўнг.

Киритилди: 14:46, 21.09.2026.
Ўқилди: 715 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик