«Манчестер Юнайтед» АПЛнинг меҳмондаги ўйинида «Фулхэм» билан дуранг ўйнади (1:1). Лисандро Мартинеснинг автоголи 63-дақиқада «дачниклар»ни олдинга олиб чиқди, аммо Матеус Кунья 89-дақиқада «қизил иблислар»ни мағлубиятдан сақлаб қолди.
«Биз гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳамиша яхшироқ ўйнаймиз, аммо бундай бўлиши керак эмас. Бунга йўл қўйиб бўлмайди. Биз вазиятлар ярата бошладик, аммо битта ҳужумда гол ўтказиб юбордик ва фақат ўйин охирида ҳисобни тенглаштирдик».
Бразилиялик футболчи, шунингдек, жамоа ўйинини яхшилаши зарурлигини таъкидлаб ўтди.
«Кўпроқ гол уриш учун кўпроқ вазиятлар яратишимиз керак. Ушбу мавсумда биз бироз ўсишга эришишимиз лозим, чунки клуб учун ажойиб бир нарсани амалга оширишга қодирмиз».
«Манчестер Юнайтед» АПЛ турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.













