«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Атлетико»га қарши дербидаги мағлубиятга муносабат билдирди. Жозе Моуриньо жамоаси рақибига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Мбаппедан ушбу натижа «Реал» учун ортга қадам эканини сўрашди.
«Ҳа, ҳа, бу — ортга қадам. Бу жуда оғир. Биз ғалаба қозонишни истагандик ва олдимизда қандай ўйин турганини яхши билардик. Аммо жамоа бор кучини берди. Биз олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз, чунки мавсум ҳали жуда узоқ ва тўғри йўлдан боришда давом этишимиз керак», деди Мбаппе. Унинг сўзларини AS нашри келтирмоқда.
«Реал» Испания чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринга тушиб кетди. Жозе Моуриньо жамоаси пешқадам «Барселона»дан олти очко ортда қолмоқда.













