Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао

Инфантино ФИФА бошқарув тизимини ислоҳ қилишга тайёрлигини билдирди

Баҳо:
+ | -2

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино ташкилот бошқарув тизимини ислоҳ қилиш масаласини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди. У бу ҳақда ФИФА кенгаши аъзоларига йўллаган мактубида маълум қилди. Мактуб матни The Athletic нашри томонидан эълон қилинди.

«Биринчидан, мен кенгашдан ФИФАда йирик стратегик ташаббусларни бошқариш бўйича амалдаги тизимни мустақил ташқи аудитдан ўтказиш ва уни янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар олиш ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёр ёки тайёр эмаслигини сўрайман.

Иккинчидан, мен кенгашга конфедерациялар, аъзо ассоциациялар ва бошқа манфаатдор томонлар билан тўғридан-тўғри, тизимли ва аниқ муддатлар билан чекланган маслаҳатлашув жараёнини ташкил этишни таклиф қиламан. Бундан мақсад ФИФАда қарор қабул қилиш механизмларини янада кучайтириш йўлларини муҳокама қилишдир», — деб ёзган Инфантино.

Июль ойида 56 ёшли футбол функционери FIFA Forward Enterprise компаниясини ташкил этишни режалаштирган эди. Мазкур компания Халқаро футбол федерацияси шафелигида ўтказиладиган асосий эркаклар ва аёллар мусобақаларини назорат қилиши керак эди.

Инфантино жаҳон чемпионатларини ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқларнинг бир қисмини хусусий инвесторларга сотиш ғоясини ҳам қўллаб-қувватлаган. ФИФА маълумотига кўра, ушбу лойиҳа 4,2 миллиард доллар миқдорида сармоя жалб қилиши мумкин эди.

Бироқ бу ташаббусга УЕФА, КОНКАКАФ, Осиё футбол конфедерацияси ва КОНМЕБОЛ қарши чиққан.

Кейинчалик Инфантино мазкур лойиҳани амалга оширишдан воз кечди.

Киритилди: 04:23, 22.09.2026.
Ўқилди: 985 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик