Мадриднинг «Реал» клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе яқинлашаётган «Олтин тўп» тақдирлаш маросими ҳақида яна бир бор фикр билдирди.
27 ёшли футболчи ўтган мавсумда жамоавий совринларни қўлга киритмаган бўлса-да, ўзини мукофотга муносиб номзод деб ҳисоблашини маълум қилди.
«Индивидуал жиҳатдан ажойиб йил ўтказдим. Ғолибни аниқлашда бу энг муҳим мезонлардан бири эканини биламан. Барча йирик мусобақаларда энг яхши тўпурар бўлдим.
Ўйлайманки, ҳаммаси мен учун яхши якунланиши мумкин. Менда яхши ҳис бор. Агар ютмасам, хафа бўламанми? Албатта. Бирор нарса учун курашиб, якунда мағлуб бўлсанг, доимо алам қилади. Бу жанговар руҳга ҳам таъсир қилади», — дея Мбаппенинг сўзларини The Touchline келтирди.
«Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь куни бўлиб ўтади.













