Рим мэри Роберто Гуальтьери Италия пойтахти 2036 ёки 2040 йилги ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун ариза топширишга тайёрланаётганини маълум қилди.
«Спорт тадбирлари — иқтисодий ўсиш ва шаҳарни ривожлантириш ҳаракатлантирувчи кучидир. Биз майдончалар ва стадионларнинг кичик лойиҳалари устида ишламоқдамиз, «Рома» [стадиони] лойиҳаси илгариламоқда, аммо 2032 йилги футбол бўйича Европа чемпионатини ҳисобга олган ҳолда «Лацио» лойиҳаси билан ҳам шуғулланмоқдамиз. Бу 2036 ёки 2040 йилга илгари сурмоқчи бўлган Олимпиада номзодлигимизни мустаҳкамлайди», — деди Гуальтьери La Repubblica нашрига берган интервьюсида.
Аввалроқ Рим 1960 йилги Олимпиадага мезбонлик қилган эди.













