Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

«Реал»нинг собиқ сардори Начо «Олтин тўп»ни кимга беришини айтди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳимоячиси, ҳозирда Саудия Арабистонининг «Ал-Кодисия» жамоасида тўп сураётган Начо Фернандес «Олтин тўп» совринига ўз номзодини маълум қилди.

«Қироллик клуби»нинг собиқ сардори 2024 йилнинг ёзида жамоани тарк этгани сабабли бирга ўйнашга улгурмаган Килиан Мбаппени алоҳида ажратиб кўрсатди.

«Агар овоз беришим керак бўлганида, Мбаппени танлаган бўлардим. У йилдан-йилга янада тезлашмоқда, кўпроқ гол урмоқда. Жисмоний жиҳатдан у шунчаки йиртқич каби», — деди 36 ёшли испаниялик футболчи El Largueroга берган интервьюсида.

Ўтган мавсумда франциялик ҳужумчи «Реал» сафида 44 та ўйинда 42 та гол урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди. Ўтган ёзда Мбаппе ЖЧ-2026 нинг энг яхши тўпурарига айланди, унда Франция терма жамоаси ярим финалгача етиб борди.

Киритилди: 08:01, 22.09.2026.
Ўқилди: 835 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик