«Ювентус» А Сериянинг 5-тури доирасида ўз майдонида «Аталанта»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг 77-дақиқасида мезбонларнинг иккинчи голини Глейсон Бремер киритди. Бразилиялик ҳимоячи бош билан аниқ зарба бериб, рақиб дарвозасини ишғол қилди.
29 ёшли футболчи учун бу 2022/23 йилги мавсум бошидан буён А Серияда бош билан урилган 12-гол бўлди. Бу кўрсаткич бўйича Бремер Виктор Осимхенга тенглашди.
Оливье Жиру ва Дуван Сапата эса шу давр мобайнида бош билан 11 тадан гол урган.













