Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

«Челси»нинг ноябр ойидаги икки ўйини санаси ва вақти ўзгарди

Баҳо:
+ | -4

«Челси»нинг Премьер-лигада ноябрь ойида «Сандерленд» ва «Ноттингем Форест»га қарши ўтказадиган учрашувлари санаси ҳамда бошланиш вақти ўзгартирилди.

«Челси»нинг «Сандерленд»га қарши сафар учрашуви энди 8 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Учрашувнинг бир кунга сурилишига «Сандерленд»нинг ундан аввалги пайшанба куни Европа лигасида майдонга тушиши сабаб бўлди.

«Челси»нинг «Ноттингем Форест»га қарши сафар баҳси эса олдинроқ муддатга кўчирилди. «Кўклар» 27 ноябрь, жума куни «Сити Граунд» стадионида «Форест» меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00 да, 28 ноябрга ўтар кечаси бошланади.

Ноябрь ойидаги ягона уй учрашуви санасида эса ўзгариш йўқ. «Лидс Юнайтед» 21 ноябрь, шанба куни «Стэмфорд Бриж»га ташриф буюради. Баҳс Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

«Челси»нинг ноябрь ойидаги Премьер-лига тақвими:

8 ноябрь, 19:00 — «Сандерленд» (сафарда)

21 ноябрь, 20:00 — «Лидс Юнайтед» (уйда)

28 ноябрь, 01:00 — «Ноттингем Форест» (сафарда)

Киритилди: 08:27, 22.09.2026.
Ўқилди: 478 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик