Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Ферран Торреснинг онаси: «Бу — фахр, фақат фахр»

Баҳо:
+ | -

Ферран Торреснинг онаси Мария ўғли учун 2026 йил унутилмас йил бўлгани ва Испания терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритганидан нақадар фахрланишини айтди.

Торрес жаҳон чемпионати финалида Аргентинага қарши ғалаба голини урди. Кейинчалик у «Барселона»ни тарк этиб, «ПСЖ»га ўтди. Ҳужумчи Францияда ҳам юқори савиядаги ўйинини давом эттириб, дастлабки 6 та учрашувида 7 та гол урди.

Мария Levante-EMV нашрига берган интервьюсида ўғлининг фаолиятидаги энг муҳим ўйин тақдирини ҳал қилганини кўриш ўзи учун алоҳида ҳиссиёт бўлганини таъкидлади.

«Мен уни футболчи сифатида эмас, аввало инсон сифатида ҳар доим жуда фахр билан қабул қилганман. Энди эса бу гол унинг футболчилик фаолиятидаги энг юқори нуқтани ифодалаётгани мен учун беқиёс фахр манбаидир», — деди у.

Мария сўнгги ойларда юз берган воқеаларни сўз билан ифодалаш жуда қийин эканини ҳам тан олди. Айниқса, ўғлининг жаҳон чемпионати давомида дуч келган қийинчиликларни енгиб ўтиб, финал қаҳрамонига айлангани унга кучли ҳиссиётлар бағишлаган.

«Буни таърифлашнинг иложи йўқ. Бу — фахр, фақат фахр. Жаҳон чемпионати давомида у қандай қийинчиликларни бошдан кечирганини ҳисобга олсам, финал қаҳрамони айнан у бўлишини тасаввур қилган эдим. Ростини айтсам, жуда бахтлиман. Бу жуда таъсирли. Ҳали ҳам қувончдан осмондамиз», — қўшимча қилди Мария.

Торрес «ПСЖ»даги фаолиятини ҳам муваффақиятли бошлади. У «Барселона»дан Париж клубига ўтганидан сўнг қисқа вақт ичида жамоа ҳужум чизиғининг муҳим футболчиларидан бирига айланди.

Киритилди: 08:50, 22.09.2026.
Ўқилди: 612 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик