Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Миллатлар лигасининг яқин ўйинлари учун танланган таркиб бўйича фикр билдирди.
"Агар мен кўпроқ тажрибали футболчиларни чақирганимда, бу ҳам танқидларга сабаб бўларди. Мен ёш футболчиларни танладим, чунки улар билан шахсан танишиш ва келажакда муваффақиятли жамоа қуриш жуда муҳим.
Яқин тўрт йил давомида кимларга таяна олишимизни имкон қадар тезроқ аниқлаб олишимиз керак", — деди Манчини.
Яқин вақт ичида Италия терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида тўртта учрашув ўтказади.
Италия 25 сентябрь куни Бельгия, 28 сентябрь ва 5 октябрь кунлари Туркия, 2 октябрь куни эса Францияга қарши майдонга тушади.













