Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Марсьяль фаолиятини Россия чемпионатида давом эттириши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Антони Марсьяль фаолиятини Россия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

L'Équipe хабарига кўра, 30 ёшли француз футболчиси билан ЦСКА ва «Краснодар» музокаралар олиб бормоқда. Ҳар икки клуб Марсьяль билан шартнома имзолашга ҳаракат қилмоқда.

Шу билан бирга, ҳужумчига Испаниянинг «Малага» клуби ва номи ошкор этилмаган яна бир испан жамоаси ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Марсьяльнинг сўнгги клуби «Монтеррей» бўлган. У 2025 йил сентябридан 2026 йил июлига қадар Мексика клуби шарафини ҳимоя қилди.

Француз ҳужумчиси «Монтеррей» сафида барча мусобақаларни ҳисобга олганда 20 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:13, 22.09.2026.
Ўқилди: 825 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик