Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Арсенал» Мадуэке бўйича бир қарорга келди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал»нинг қанот ҳужумчиси Нони Мадуэке қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этмайди. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, «канонирлар» бош мураббийи Микель Артета футболчининг ўйин амалиёти камлигига қарамай, Мадуэкени қўйворишни хоҳламаяпти.

Олдинроқ вингерга «Атлетико» ва «Ювентус» қизиқиш билдирган эди, аммо Артета ҳар қандай таклифни рад этмоқчи. Бундан ташқари, Мадуэкенинг ўзи ҳам «Арсенал»да қолиш ва таркибдан жой олиш учун курашиш ниятида.

Жорий мавсумда Мадуэке барча турнирларда майдонга тушган бешта ўйинда бир бора рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Киритилди: 14:22, 22.09.2026.
Ўқилди: 1097 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик