Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

«Интер» ва «Ювентус» италиялик дарвозабонга харидор бўлмоқда

Баҳо:
+ | -

«Фрозиноне» голкипери Лоренцо Пальмизанига Италия ва Испания чемпионатлари клублари томонидан қизиқиш билдирилмоқда.

Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотига кўра, 22 ёшли дарвозабонни ўз сафига қўшиб олишга Туриннинг «Ювентус», Миланнинг «Интер», шунингдек «Наполи» ва «Вильярреал» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Пальмизанининг «Фрозиноне» билан шартномаси 2031 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган. Дарвозабоннинг трансфер қиймати тўрт миллион еврога баҳоланмоқда.

Италия чемпионатининг жорий мавсумида Лоренцо бешта ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан тўртта тўп олиб чиқди. Иккита учрашувда эса у ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Киритилди: 14:36, 22.09.2026.
Ўқилди: 487 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик