Diario Sport хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" 15 ёшли Жей Жей Габриэл клубни яқин вақт ичида тарк этиш ҳақидаги қарорини ўзгартирмаслигига ишонмоқда.
Бундан ташқари, англиялик қанот ҳужумчиси фаолиятини Испанияда давом эттиришга қарор қилган. Бу ҳолат унга жиддий қизиқиш билдираётган "Барселона" ва "Реал Мадрид"нинг имкониятларини оширмоқда, "Бавария" ва "ПСЖ"ни эса нисбатан ноқулай вазиятга туширмоқда.
Габриэл агенти Али Барат бошчилигида деярли барча даъвогар клублар билан музокара ўтказиб, келажаги учун энг мақбул вариантни танламоқда.
Ёш футболчи яқинда эҳтимолий трансферни муҳокама қилиш учун "Барселона"га ташриф буюрди. Айни пайтда каталонияликларнинг азалий рақиби "Реал Мадрид" ҳам анчадан буён унинг трансфери устида ишлаб келмоқда. Шу тариқа, икки испан гранди ўртасида Габриэл учун жиддий рақобат юзага келган.
Габриэлнинг "Барселона"га алоҳида меҳри борлиги айтилмоқда. Шунга қарамай, каталонияликлар "Реал Мадрид"нинг унга бўлган қизиқишини жиддий хавф сифатида баҳоламоқда.













