Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

А Серияда энг кўп қиймат йўқотган 10 футболчи маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

"Милан" ҳимоячиси Фикайо Томори футболчиларнинг трансфер қийматини баҳолашга ихтисослашган Transfermarkt портали навбатдаги янгиланишидан сўнг Италия А Сериясида нархи энг кўп пасайган футболчи бўлди. Англиялик футболчининг трансфер қиймати 7 миллион еврога камайди.

Антирейтингдан "Ювентус" ва "Наполи"нинг иккитадан футболчиси ҳам жой олди. Турин клуби дарвозабони Гульельмо Викарионинг қиймати 6 миллион еврога пасайди. Унинг жамоадоши Андреа Камбьязо, шунингдек, "Наполи" футболчилари Ваня Милинкович-Савич ва Давид Нереснинг нархи эса 5 миллион еврога камайди.

Transfermarkt маълумотига кўра, А Серияда трансфер қиймати энг кўп пасайган футболчилар:

  1. Фикайо Томори ("Милан") — 10 млн евро (-7 млн евро).

  2. Роберт Санчес ("Комо") — 15 млн евро (-7 млн евро).

  3. Гульельмо Викарио ("Ювентус") — 12 млн евро (-6 млн евро).

  4. Нейтан Паттерсон ("Торино") — 5 млн евро (-5 млн евро).

  5. Даниэл Браганса ("Торино") — 7 млн евро (-5 млн евро).

  6. Ҳамед Траоре ("Женоа") — 10 млн евро (-5 млн евро).

  7. Ваня Милинкович-Савич ("Наполи") — 15 млн евро (-5 млн евро).

  8. Андреа Камбьязо ("Ювентус") — 15 млн евро (-5 млн евро).

  9. Давид Нерес ("Наполи") — 15 млн евро (-5 млн евро).

  10. Константинос Кульеракис ("Рома") — 20 млн евро (-5 млн евро).

Киритилди: 16:48, 22.09.2026.
Ўқилди: 785 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик