"Атлетико" Жозе Моуриньо Мадрид дербисида ҳакам, унинг фикрича, хато қилган икки вазият акс этган суратлар билан матбуот анжуманига келганидан сўнг, ҳакамларга нисбатан босимни тўхтатишга чақирди.
"Атлетико" вакиллари Marca нашрига ҳам бу борада изоҳ беришди.
"Шундай чегаралар борки, улардан ўтиб бўлмайди. Аммо улар яна шу чегарадан ўтишди. Ҳурматсизлик қилиш мумкин эмас. Испан футболи яхлитлиги хавф остида. Ёки биз буни ҳозир тўхтатамиз, ёки кейин ортга йўл қолмайди.
Улар ҳозирданоқ иккинчи даврадаги ўйинга тайёргарлик кўряпти. Мақсад — ҳакамларни қўрқитиш ва уларнинг фойдасига хато қилишларига эришиш.
Биз ҳам "Реал" фойдасига йўл қўйилган ҳакамлик хатоларини чоп этиш ҳақида ўйладик. Аммо унда ўрмонларимиз тугаб қоларди. Атроф-муҳитни асраш учун бундай қила олмаймиз", дейишди "Атлетико" вакиллари.
"Атлетико" ўз майдонида "Реал"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.













