Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Ямал: «Мессидан яхшироқ бўлишни хоҳламайман, лекин тарихга киришни истайман»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал фаолиятидаги мақсадлари ҳақида баралла баёнот берди.

«Мен тарихга кириш учун ўйнайман. 30 йилдан сўнг болалар: «У ҳам ҳақиқатан ҳам ажойиб эди», дейишларини хоҳлайман. Мен Пеле ёки Мессидан яхшироқ бўлишни истамайман. Мен Ламин Ямаль бўлишни ва айнан Ламин Ямал сифатида ёдда қолишни хоҳлайман.

Мен Ла Лиганинг учта титулини қўлга киритдим ва яна камида етти ёки саккизтасини қўлга киритишни истайман. Мен ҳали Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмадим. Унда зафар қучишни хоҳлайман. Агар битта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқсам, кетма-кет учтасида ғолиб чиқишни истайман. Агар «Олтин тўп»ни қўлга киритсам, яна бештасини хоҳлайман. Менинг кайфиятим шундай: ғалаба қозониш, ғалаба қозониш ва яна ғалаба қозониш. Агар ўхшамаса, кейинги йил кўришамиз.

Ҳар бир мавсум бошида мен янада яхшироқ бўлишга ҳаракат қиламан. Ўзимга айтаман: «Агар ўтган мавсумда 200 та муваффақиятли дриблинг қилган бўлсам, бу мавсумда 300 та қилишга ҳаракат қиламан». Мен «Барселона» билан кўпроқ трофейлар ютишни хоҳлайман. Рақиб жарима майдончасига тез-тез яқинлашишга, кўпроқ ҳаракат қилишга ва ўсишга ҳаракат қиляпман. Ўйлайманки, бу тобора яхшироқ чиқмоқда ва сиз буни кўриб турибсиз», - дейди Ямал сўзларини The Touchline нашри.

«Барселона» етти турдан сўнг 21 очко жамғариб, Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 06:33, 23.09.2026.
Ўқилди: 162 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик