Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида гапирди. 41 ёшли футболчи жорий мавсум унинг футболдаги фаолиятидаги сўнггиси бўлиши эҳтимолини истисно қилмади.
«Бу йил мен учун сўнггиси бўладими? Балки. Кўрамиз. Бу, аввало, организмим ўзини қандай ҳис қилишига ҳам боғлиқ.
Лекин ҳақиқатдан ҳам билмайман. Буни чин дилдан айтяпман», — дея Роналдунинг сўзларини келтиради The Touchline.













