Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Кварацхелия нима учун бошқа топ-клублардан кўра «ПСЖ»ни афзал кўрганини айтиб берди

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» вингери Хвича Кварацхелия 2025 йилнинг январида жамоага қандай ўтганини ёдга олди.

Париж гранди грузиялик футболчини «Наполи»дан сотиб олган эди. Ўшанда футболчига Европанинг бошқа топ-клублари ҳам қизиқиш билдиришган.

«ПСЖ» — энг буюк клублардан бири. Бу ерга келганимдан жуда хурсандман. Албатта, менда бошқа таклифлар ҳам бор эди, аммо клуб президенти ва Луис Энрике билан суҳбатлашгандан сўнг бир сония ҳам иккиланмадим. Улар менга лойиҳани ва ундаги менинг ролимни тушунтириб беришгач, отам ва агентимга: «Бошқа клублар билан ҳеч нарсани муҳокама ҳам қилманг, мен «ПСЖ»га кетяпман», дедим. Бу ерда муваффақиятга эриша олишимни билардим», — деди Хвича ParisSG INFOS нашрига берган интервьюсида.

Франциядаги бир ярим йил давомида Кварацхелия икки марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга улгурди, шунингдек, ички аренада кўплаб совринларни қўлга киритди.

Киритилди: 06:42, 24.09.2026.
Ўқилди: 286 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик