Transfermarkt портали Франция Лига 1даги футболчиларнинг трансфер нархларини янгилади.
Янгиланиш натижаларига кўра, «ПСЖ» катта фарқ билан турнирнинг энг қиммат клуби бўлиб қолмоқда. Парижликлар футболчиларининг умумий қиймати 1,36 миллиард еврони ташкил этмоқда. Бу рейтингнинг иккинчи ўрнида бораётган «Монако» таркибидан деярли тўрт баравар қиммат демакдир. Монегаскликлар таркиби 378 миллион еврога баҳоланмоқда.
Учинчи ўринда «Страсбург» (312 млн евро), кейинги ўринда «Лион» (264 млн) бормоқда, бешинчи ўринни эса «Лилль» ва «Ренн» бўлишиб турибди (ҳар бир клубда 253 млн евродан).
Рўйхатнинг энг қуйи қисмидан «Гавр» (62 млн евро), «Труа» (43 млн) ва «Ле Ман» (33,5 млн) ўрин олган.
Ортда қолган турлар якунига кўра, Лига 1нинг янги мавсумида 13 очко билан «Монако» пешқадамлик қилмоқда.













