Миллатлар лигасининг янги мавсуми старт олди, 1-турда Австрия терма жамоаси Исроил терма жамоасини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу австрияликлар учун ўз майдонида кетма-кет гол урган 27-учрашув бўлди.
Ушбу серия терма жамоанинг 1935 йилдан 1951 йилгача бўлган даврда ўрнатилган абсолют рекордининг такрорига айланди. Ўшанда ҳам Австрия терма жамоаси кетма-кет 27 та уй ўйинида рақиблар дарвозасини ишғол этган эди.
27 сентябрь куни бўлиб ўтадиган навбатдаги ўйинда Австрия терма жамоаси янги рекорд ўрнатиши мумкин — улар яна ўз майдонларида тўп суришади. Бу Косово терма жамоасига қарши кечадиган баҳс бўлади.
Ушбу гуруҳдан, юқорида тилга олинган жамоалардан ташқари, Ирландия терма жамоаси ҳам ўрин олган.













