Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Хаверцнинг дастлабки ташхиси маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Кай Хаверц жароҳат сабаб Германия терма жамоаси қароргоҳини тарк этади.

Инсайдер Дэвид Орнштейн маълумотига кўра, 27 ёшли футболчи Миллатлар лигасида Нидерландияга қарши 1:1 ҳисобида якунланган учрашувда жароҳат олган.

Дастлабки тахминларга кўра, Хаверцнинг сон орқа қисми пайларида жароҳат бор. Шикастнинг қай даражада жиддий экани тиббий текширувлардан сўнг аниқланади.

Жорий мавсумда Хаверц Англия Премьер-лигасида 5 та учрашув ўтказиб, 2 та гол урган.

Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг «Арсенал» билан шартномаси 2028 йил июнь ойи охиригача амал қилади.

Киритилди: 16:08, 25.09.2026.
Ўқилди: 373 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик