Кириш Регистрация

Ўртоқлик учрашуви: Бразилия Австралия билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

25 сентябрь куни Австралия ва Бразилия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Баҳс 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Учрашувда ҳисоб 68-дақиқада очилди. Австралиялик Нестори Иранкунда Бразилия дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Бразилия эса мағлубиятдан сўнгги лаҳзаларда қутулиб қолди. 90+5-дақиқада Райан Рафиньянинг узатмасидан сўнг гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.

Қизиғи, бу учрашувга қадар Австралия ва Бразилия тарихда атиги уч марта тўқнаш келган эди. Уларнинг иккитаси ўртоқлик баҳси, яна бири 2006 йилги Жаҳон чемпионати доирасида ўтказилган.

Аввалги учта ўйиннинг барчасида Бразилия ғалаба қозонган ва умумий ҳисоб 12:0 бўлган. Шу тариқа, Австралия тарихда илк бор Бразилияга қарши ўйинда мағлуб бўлмади.

Киритилди: 17:23, 25.09.2026.
Ўқилди: 1200 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик