«Бавария» ҳужумчи Ҳарри Кейн билан шартномани узайтиришдан манфаатдор. Мюнхенликлар кузатув кенгаши аъзоси Карл-Хайнц Румменигге музокаралар бўлиб ўтаётганини маълум қилди.
«Ҳаррининг акаси ва отаси айни дамда Ян-Кристиан Дризен билан музокаралар олиб боришмоқда. Мен улар яхши тўхтамга келишларига оптимистик руҳда қарайман», — дейди Румменигге Goal порталига берган интервьюсида.
Илгари Румменигге 30 ёшдан ошган футболчиларга фақат бир йиллик шартнома таклиф қилиш керак деб ҳисоблар эди, аммо Кейн борасида у бу қоидадан мустаснолик қилишга тайёр.
«Биз Ҳаррининг маҳоратига тўлиқ ишонамиз. У уч йил давомида фақат бир марта жароҳат олганини унутмаслик керак».
Жорий мавсумда Кейн клуб миқёсида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва битта голли узатма муаллифи бўлди.













