Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Зидан: «Мени ҳаяжон ва ҳис-туйғулар қамраб олмоқда»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Миллатлар лигаси доирасидаги сафар ўйинида Туркияга қарши кечган ғалабадан (1:0) сўнг ўз таассуротларини билдирди.

«Учранглилар» Килиан Мбаппенинг 54-дақиқада урган голи эвазига зафар қучишди. Ушбу ўйин Зидан учун миллий терма жамоа устози сифатидаги дебют баҳс бўлди.

«Мени ҳаяжон ва ҳис-туйғулар қамраб олмоқда. Биринчи ўйин муваффақиятли ўтди. Биз айнан ўзимиз хоҳлагандек ўйнадик: рақибларга тўп суришга йўл қўймадик, юқоридан прессинг қилдик ва тўпни қайтариб олгач, ундан тўғри фойдаландик. Жами уч яримта биргаликдаги машғулот ўтказган бўлсак-да, жуда кўп қизиқарли жиҳатларни кўрдим. Мен ўйинчилардан мамнунман», – деди Зидан The Touchline нашрига.

28 сентябрь куни французлар сафарда Бельгияга қарши майдонга тушишади.

Киритилди: 07:01, 26.09.2026.
Ўқилди: 313 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик