Майкл Олисе Франция терма жамоасида XXI аср рекордини ўрнатди.
Вингер Миллатлар лигасидан ўрин олган Туркияга қарши ўйинда (1:0) голли узатма муаллифига айланди. Унинг пасидан сўнг Килиан Мбаппе гол уришга эришди.
Бу Олисенинг 2026 йилда миллий терма жамоа либосидаги тўққизинчи ассисти бўлди. Ушбу узатмаларнинг 7 таси жаҳон чемпионати ҳиссасига тўғри келади.
Охирги марта Франция терма жамоаси сафида бир йилда 9 та голли узатмани 1958 йилда Раймон Копа амалга оширган эди.













