Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Лукакунинг ишораси Доннарумманинг жаҳлини чиқарди

Баҳо:
+ | -

Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида Италия терма жамоаси ўз майдонида Бельгияни қабул қилди. Учрашув "Скуадра адзурра"нинг 0:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

Финал ҳуштагидан сўнг Бельгия ҳужумчиси Ромелу Лукаку ва Италия дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ўртасида можароли вазият юзага келди.

Лукаку италиялик дарвозабонга икки бармоғини кўрсатиб, сўнг уларни оғзига яқинлаштирди. Бу ишора орқали у Доннаруммага "оғзингни юм" деган маънони етказди.

Бундан норози бўлган Доннарумма дарҳол Лукакунинг олдига борди. Вазият кескинлашгач, ҳакам футболчиларни бир-биридан ажратишга мажбур бўлди. Натижада ҳар икки ўйинчи ҳам сариқ карточка билан жазоланди.

Кейинги учрашувда Италия Туркияга қарши майдонга тушади, Бельгия эса Франция билан баҳс олиб боради.

Киритилди: 10:10, 26.09.2026.
Ўқилди: 267 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик