Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг биринчи турида Франция терма жамоаси сафарда Туркияга қарши майдонга тушди. Зинедин Зидан шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голни Килиан Мбаппе урди.
"Реал" юлдузига голли узатмани Майкл Олисе амалга оширди. Бу вингернинг жорий календарь йилда Франция терма жамоаси сафидаги тўққизинчи ассисти бўлди.
Stats Foot маълумотига кўра, Олисе 1958 йилдан буён бир календарь йил ичида Франция терма жамоаси учун шунча голли узатма берган илк футболчи бўлди.
Клуб миқёсида Олисе "Бавария" шарафини ҳимоя қилади. 24 ёшли француз футболчисининг бозор қиймати Transfermarkt томонидан 170 миллион еврога баҳоланган.













