"Атлетико" ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Маркос Льорентега Ла Лиганинг яна бир топ-клуби — "Барселона" қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур маълум қилди.
31 ёшли футболчининг вазиятини "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" ҳам кузатиб бормоқда.
"Атлетико" эса Льоренте билан янги шартнома борасида музокара ўтказишни режалаштирмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги битим келаси йил ёзида якунига етади.
Маркос Льорентенинг трансфер қиймати 20 миллион еврога баҳоланмоқда. У "Атлетико" сафида 2019 йил ёзидан буён тўп тепиб келмоқда.













