«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоанинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Норвегиялик форвард мухлислар овозининг 44 фоизини тўплади. Иккинчи ўринни ҳимоячи Марк Гехи, учинчи ўринни эса ярим ҳимоячи Эллиот Андерсон эгаллади.
Холанд сентябрь ойида «Манчестер Сити» сафида 4 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди.













