Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Италия сардори мухлислар ва журналистларга мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жованни Ди Лоренцо Миллатлар лигасида Бельгиядан 0:2 ҳисобида учралган мағлубиятдан сўнг мухлислар ва журналистларни жамоани кескин танқид қилмасликка чақирди. Учрашув Римдаги «Стадио Олимпико»да бўлиб ўтди.

«Агар биз дарҳол «Скуадра адзурра»ни яна парчалаб ташлашни бошласак, бу жамоага ҳеч қандай ёрдам бермайди», — деди Ди Лоренцо.

Унинг таъкидлашича, Италия футболчилари ҳаракат қилишган ва ўйин давомида сифатни яхшилашга уринган, аммо рақиб йўл қўйилган хатолардан унумли фойдаланган.

«Биз ўйинимизни кучайтиришимиз кераклигини биламиз. Бу янги давр, жамоада янги футболчилар бор. Илк ўйинларда уларнинг хато қилиши табиий», — деди ҳимоячи.

Ди Лоренцонинг фикрича, Италия терма жамоасида ўзига бўлган ишонч билан боғлиқ муаммо ҳам бор. Уни эса фақат кучли рақибларга қарши ижобий натижалар орқали бартараф этиш мумкин.

Италия терма жамоаси кейинги учрашувини Францияга қарши ўтказади.

Киритилди: 15:02, 26.09.2026.
Ўқилди: 404 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик