Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Мурат Якин Жака ва Эмболонинг терма жамоадан четлатилиши ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Швейцария терма жамоаси бош мураббийи Мурат Якин Гранит Жака ва Брель Эмболонинг COVID-19 вакцинацияси бўйича сохта сертификатлар сотиб олгани сабаб миллий жамоадан четлатилиши ҳақида фикр билдирди.

26 сентябрь куни Швейцария УЕФА Миллатлар лигаси 1-турида Шимолий Македонияга қарши майдонга тушади.

"Бу қарор федерация даражасида қабул қилинди. Албатта, мен муҳокамада иштирок этдим ва вазиятдан хабардор эдим, аммо қарор мендан чиқмади.

Ҳозир ихтиёримизда уч нафар ҳужумчи бор: Зеки Амдуни, Седрик Иттен ва Уинсли Ботели.

Албатта, сўнгги йилларда жамоанинг муҳим ва ажралмас қисми бўлган икки футболчи бизга етишмаяпти. Аммо энди масъулият барчамизнинг зиммамизда", — деди Якин.

Киритилди: 23:20, 26.09.2026.
Ўқилди: 604 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик