ФИФА президенти Жанни Инфантино Саудия Арабистонига амалий ташрифи чоғида жаҳон спортининг келажаги ҳақида фикр билдирди. У футбол жамоатчилигини ўзаро ҳурмат ва конструктив мулоқотга чақирди.
«Хатимдан кейин барчадан фикр-мулоҳаза кутяпман. Дунёнинг турли нуқталаридан аллақачон ижобий хабарлар олдим. Ҳозир эса бир-биримизни тинглашни давом эттириш жуда муҳим. Мулоқот ва ҳурмат маданияти бўлиши керак. Гап матбуотда чиройли сарлавҳалар яратиш ҳақида эмас, балки футбол учун тўғри қарорлар қабул қилиш ҳақида кетяпти. Бу масалада ҳеч қачон ҳозиргидек қатъий бўлмаганман», — деди Инфантино ESPN’га.
Аввалроқ Англия Премьер-лигаси, Бундеслига, Ла Лига ва А Серия ФИФАда ислоҳотлар ўтказишга чақирган қўшма баёнот билан чиққан эди.
ФИФА, шунингдек, жаҳон чемпионатининг айрим тижорий ҳуқуқларини сотиш режалари сабаб танқидларга учради.













