Америка Қўшма Штатлари терма жамоаси Перу терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, уни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Америкаликлар таркибида 16 ёшли Каван Салливан дебют қилди - у жамоа тарихидаги энг ёш тўртинчи ўйинчига айланди.
Ўйин кунида Каван 16 ёшу 363 кунлик эди, ўз туғилган кунини эса айнан бугун, 28 сентябрда нишонламоқда.
У Филадельфияда туғилган ва маҳаллий «Филадельфия Юнион» клубида тўп тепади. Таъкидлаш жоизки, 2024 йилнинг июль ойида у бор-ёғи 14 ёшида МЛСда дебют қилган эди. Шу тариқа у 2004 йилда Шимолий Америка сериясида 14 ёшу 306 кунлигида ўйнаган Фредди Адуни бир неча ҳафтага ортда қолдирди.













