Хорватия терма жамоасини олдинда яна учта ўйин кутмоқда: испанларга қарши иккита баҳс ва азалий рақиблар — инглизлар билан учрашув. Бу ҳолат терма жамоалар танаффусидан сўнг Лука Модричга умид боғлаётган «Милан» лагерида хавотир уйғотмоқда.
Pianetamilan.it хабарига кўра, Италия клуби раҳбарияти Хорватия терма жамоаси бош мураббий билан Лукани ҳаддан ташқари зўриқтирмаслик борасида келишиб олишга эришган. Бу шуни англатадики, фахрий футболчи ушбу ўйинларда майдонга илк дақиқалардан эмас, катта эҳтимол билан фақат захирадан тушади.
Лука Модрич 2025 йилдан бери «Милан» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.













