Кириш Регистрация

2017 йилда Роналду олдинда эди, энди Месси катта фарқ билан пешқадам

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси жарима зарбаларини амалга ошириш борасида Криштиану Роналдудан сезиларли даражада ўзиб кетди.

Ҳали 2017 йилда португалиялик футболчи тўғридан-тўғри жарима зарбасидан урилган голлар бўйича аргентиналикдан олдинда эди. Кейинчалик Криштиану бундай вазиятларда камроқ гол ура бошлади, Месси эса фаолияти давомида стандарт вазиятларни амалга ошириш маҳоратини ривожлантириб борди ва сўнгги йилларда жарима зарбаларидан мунтазам гол урмоқда.

Айни пайтда Лео бу кўрсаткич бўйича Роналдудан 11 та голга олдинда — Мессида 76 та, Роналдуда эса 65 та гол бор.

39 ёшли «Интер Майами» ҳужумчиси ўзининг 76-голини душанба куни МЛС доирасида «Коламбус Крю»га қарши ўйинда жарима зарбасидан урди.

Мессига жаҳон рекордини такрорлаш учун жарима зарбасидан яна икки марта гол уриш керак.

Киритилди: 08:35, 28.09.2026.
Ўқилди: 1118 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик