Кириш Регистрация

Исроилга қарши баҳсда ирландиялик футболчилар норозилик акциясини ўтказди

Баҳо:
+ | -

УEФА Миллатлар лигаси учрашувида Ирландия терма жамоаси футболчилари Исроилга нисбатан норозилик ҳаракатларини амалга оширди. Учрашув Венгриянинг Дебрецен шаҳрида нейтрал майдонда ўтказилди.

Ирландиялик футболчилар учрашув олдидан қора боғич тақиб майдонга тушди. Мазкур ўйин Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари сабаб Ирландияда кескин норозиликларга сабаб бўлди.

Исроил мадҳияси ижро этилаётган вақтда Ирландия футболчилари бошларини эгиб олди. Шунингдек, айрим футболчилар қўлларини орқаларида тутиб турган.

Жамоа сардори Дара ЎШи ҳакам ва унинг ёрдамчилари билан қўл бериб кўришди, бироқ Исроил сардори Манор Соломон билан буни амалга оширмади. Ирландиянинг давлат телерадиокомпанияси РТE эса учрашувни қисқартирилган форматда ёритди.

Ирландия терма жамоасининг захира дарвозабони Гавин Базуну Исроилга қарши иккала учрашувни бойкот қилишини маълум қилганди. У буни “бегуноҳ одамларнинг ўлдирилишига қаршиман” деган шахсий фикри билан изоҳлаган.

Учрашувда Ирландия 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Жамоалар 4-октябрь куни яна ўзаро ўйин ўтказади. Ирландия мезбон ҳисобланган ушбу баҳс Сербиянинг Бачка Топола шаҳрида бўлиб ўтади.

Киритилди: 14:33, 28.09.2026.
Ўқилди: 676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик