Кириш Регистрация

Байдаркачиларимиз — Осиё пешқадами

Баҳо:
+ | -

Самарқанд шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича XV Осиё чемпионати ниҳоясига етди. Қитаънинг ўттизга яқин давлати вакиллари иштирокида ўтказилган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 15 та олтин, 15 та кумуш ва 15 та бронза медалига сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Терма жамоамиз муваффақиятига Вадим Меньков, Сергей Борзов, Алексей Мачалов, Серик Мирбеков, Вячеслав Горн, Юля Цой, Екатерина Зоркова, Осман Кестан, Екатерина Шубина, Ксения Кочнева, шунингдек, Владимир Потофеев, Элёр Мамадалиев, Марлин Сеинтягяев, Дилноза Рахматова, Темур Хайдаров, Артур Гулиев каби ўнлаб спортчиларимиз муносиб ҳисса қўшдилар.

Қитъа чемпионати доирасида Осиё байдарка ва каноэ федерациясининг конгресси ҳам ўтказилди. Унда 29 давлат вакиллари иштирок этишди. Ўзбекистон байдарка ва каноэ федерацияси бош котиби Василий Корбутнинг таъкидлашича, Осиё байдарка ва каноэ федерациясининг шу пайтга қадар ўтказилган конгрессида бу қадар кўп давлат вакиллари иштирок этишмаган. Конгрессда спортнинг ушбу турини қитъада янада тараққий эттириш борасида қатор масалалар муҳокама қилинди.

Конгрессда Осиё байдарка ва каноэ федерациясининг раҳбари Шокин Нарито (Япония) кўпчилик овоз билан яна тўрт йил муддатга ана шу нуфузли ташкилотга раҳбар этиб сайланди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 12:05, 01.10.2013.
Ўқилди: 4139 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6538]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5357]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3599]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2700]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2316]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2284]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2255]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2205]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2136]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2054]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.