Кириш Регистрация

Расман. «Ювентус» янги дарвозабонни трансфер ойнасидан ташқарида қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» ва Каталониянинг «Барселона» клубларида тўп тепган собиқ дарвозабон Нето «Ювентус»га ўтди. Турин клуби матбуот хизмати 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзоланганини расмий сайти орқали маълум қилди. Келишув 2027 йил 30 июнига қадар амал қилади.

Нето 2015–2017 йиллар оралиғида «Ювентус» шарафини ҳимоя қилган. У икки мавсум давомида жамоа сафида 22 та учрашувда майдонга тушган ва икки марта Италия чемпиони, икки марта Италия Кубоги ҳамда бир марта Италия Суперкубоги соҳиби бўлган.

Дарвозабоннинг сўнгги клуби Бразилиянинг «Ботафого» жамоаси эди. Нето ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этган.

Ёзги трансфер ойнаси даврида «Ювентус» Германиянинг «Вольфсбург» клубидан дарвозабон Камил Грабарани ижарага олган эди. Польша терма жамоаси аъзоси Турин клуби сафида биргина учрашувда майдонга тушганидан сўнг тиззасидаги хочсимон боғламлар узилиши сабабли узоқ муддатга сафдан чиқди.

Манба: championat.com
Киритилди: 19:32, 28.09.2026.
Ўқилди: 592 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик