Кириш Регистрация

Холандни «Реал» ва «Барселона» билан боғлашда давом этишмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» молиявий қоидаларни кўп маротаба бузганликда айбдор деб топилганидан кейин жиддий жазога дуч келиши мумкин. Ҳатто клубни Премьер-лигадан четлатиш эҳтимоли ҳам тилга олинмоқда. Табиийки, бундай вазиятда жамоанинг айрим юлдузлари клубни тарк этиш истагини билдириши мумкин.

Матбуот Эрлинг Холандни Испания Ла Лигасининг грандлари билан боғлашда давом этмоқда. The Sun нашри хабарига кўра, «Реал» ва «Барселона» норвегиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда.

Испаниянинг икки топ-клуби Холанд ва «Манчестер Сити»нинг яна бир қатор футболчиларини кузатиб бормоқда. Мадридликлар ва каталонияликлар Холандни ёки «шаҳарликлар» сафидаги бошқа футболчилардан бирини ўз таркибига жалб қилишга уриниб кўриши мумкин.

Эрлинг Холанднинг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2034 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.

Аввалроқ матбуотда «Барселона» 26 ёшли Холанднинг атрофидаги вакиллар билан бир соатлик музокара ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 04:22, 29.09.2026.
Ўқилди: 587 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик