Кириш Регистрация

"Реал", "Барселона" ва "Ливерпуль" Шлоттербек учун курашади

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг "Боруссия" клуби марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербек Европанинг топ-клубларидан бирига ўтиши мумкин.

Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, 26 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга Испаниянинг "Реал" ва "Барселона", шунингдек, Англиянинг "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, "Реал" ва "Барселона" Шлоттербекни анчадан бери кузатиб келмоқда, аммо футболчи ҳозирча "Боруссия" сафида қолмоқда. У апрель ойида клуб билан шартномасини 2031 йилга қадар узайтирган.

Жорий мавсумда 26 ёшли ҳимоячи Германия чемпионатида 2 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та сариқ карточка олди.

Transfermarkt маълумотига кўра, Шлоттербекнинг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 10:47, 29.09.2026.
Ўқилди: 501 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик