Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Фермин Лопеснинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди.
"Фермин ажойиб формада, аммо Дани Ольмо ва унинг айрим жамоадошлари ҳам худди шундай ҳолатда.
Фермин майдон марказида чуқурроқ, ҳимояга яқинроқ позицияда ҳам ўйнай олади. У бизга энергия, динамика, маҳорат ва ҳужумларни якунлаш қобилиятини беради.
У жуда универсал футболчи, Европа ва дунёдаги энг яхшилардан бири. Фермин бизнинг ўйин услубимизга идеал мос келади", — дея де ла Фуэнтенинг сўзларини Diario AS келтиради.
Миллатлар лигаси 1-турида Англияга қарши 3:2 ҳисобида якунланган учрашувда Фермин майдонга тушмади.
У Испания терма жамоаси сафида жами 7 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатма амалга оширган.
29 сентябрь куни амалдаги жаҳон чемпионлари Хорватияни қабул қилади. Учрашув соат 23:45 да бошланади.













