"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маттейс де Лигт бел қисмидаги муаммолар сабаб қарийб бир йилдан бери майдонга тушмаяпти.
Олти ойлик даволанишдан сўнг де Лигт жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди ва натижада Жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиб юборди.
Нидерландия терма жамоасининг собиқ сардори Рууд Гуллит 27 ёшли ҳимоячини қўллаб-қувватлади.
"У ажойиб йигит ва майдонда доим бор кучини бериб ўйнаган. Ушбу оғир даврни ортда қолдиришига умид қиламан. Жароҳатлар унинг фаолиятига таъсир қилди ва мен унга жуда ачиняпман.
У яна ўзини кўрсата олиши ва фаолиятини ижобий руҳда давом эттиришига умид қиламан", — дея Гуллитнинг сўзларини Feyenoord Pings келтиради.
Де Лигт "Манчестер Юнайтед" сафидаги сўнгги ўйинини 2025 йил 30 ноябрь куни "Кристал Пэлас"га қарши ўтказган. Ўша баҳсда манчестерликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.













