Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Ракитич «Олтин тўп» ҳақида: «Испаниялик футболчи ғолиб бўлиши керак»

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Иван Ракитич «Олтин тўп» соврини ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Асосий савол — ҳаммасини аниқлаш учун бу ўйинларни яна бир бор кўриб чиқишимиз керакми? Менимча, бу йил клубида ҳам, Жаҳон чемпионатида ҳам бошқалардан яққол ажралиб турган футболчини кўрмадим.

Кўп йиллар давомида барчаси Лионель Месси ва Криштиану Роналду атрофида айланишига ўрганиб қолгандик. Аммо ҳозир бундай футболчилар йўқ. Кўплаб футболчилар ўз чемпионатларида ёрқин ўйнашди, кўп гол урдилар, аммо Жаҳон чемпионатида унчалик яхши иштирок этишмади. Ёки аксинча. “Мана шу футболчи яққол фаворит”, деб айтиш мумкин бўлган футболчи йўқ.

Мен учун фаворитлар — испанияликлар. 5-6 та фамилияни битта қутига солиб, истаганингизни танлашингиз мумкин — адашмайсиз. Менимча, “Олтин тўп” испаниялик футболчига берилиши керак», — деди Ракитич El Partidazo дастури эфирида.

Шундан сўнг хорватияликдан фаворитлар учлигини айтиш сўралди.

«Учаласи ҳам испаниялик бўларди. Гарчи мен Олисени жуда ёқтирсам ҳам. Унда қандайдир ўзига хос жиҳат бор, аммо у Жаҳон чемпионатини идеал ўтказмади. У билан бирга учликка Ламин Ямал ва яна Родрини киритган бўлардим», — дея қўшимча қилди Ракитич.

Киритилди: 07:42, 30.09.2026.
Ўқилди: 649 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик