Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея - Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон - Япония

«Реал» Мбаппенинг операция қилинишини кутган эди

Баҳо:
+ | -

Килиан Мбаппе Франция терма жамоасининг Туркияга қарши учрашувида жароҳат олган эди. «Реал»да юлдуз футболчига жарроҳлик амалиёти керак бўлиб қолишидан хавотир бор эди. Бироқ, бахтга кўра, Мбаппе операциядан қутулиб қолди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Тиббий текширув натижаларига кўра, агар Мбаппе Туркияга қарши ўйинда алмаштирилмай, майдонда қолганида, у жуда жиддий жароҳат олиш хавфи остида бўлган. Бундай жароҳат уни мавсумнинг катта қисмидан маҳрум қилиши мумкин эди.

«Реал» Франция терма жамоаси тиббий штаби билан алоқада бўлган ва Мбаппега операция керак эмаслиги маълум бўлгач, клубда енгил тортишган.

Француз ҳужумчисининг тикланиши учун 10–12 кун керак бўлади. Шу боис у «Вильярреал»га қарши навбатдаги учрашувда майдонга тушиши ҳам мумкин.

Киритилди: 12:55, 30.09.2026.
Ўқилди: 274 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик