Яқинда матбуотда Ферран Торрес Педрини ўз йўлидан бориб, «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтишга кўндиришга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Энди El Nacional Торрес каталонияликларнинг яна бир футболчиси — Дани Ольмони ҳам Париж клубида кўришни истаётганини маълум қилди.
«Луис Энрике Носир Ал-Хелайфийга ушбу трансфер имкониятини кўриб чиқишни ҳеч иккиланмай тавсия қилган, Ферран эса воситачи вазифасини бажармоқда. Улар Испания терма жамоаси қароргоҳида бирга эканидан фойдаланиб, Торрес Ольмога бу ғояни аллақачон таклиф қилгани айтилмоқда», — дейилади хабарда.
Манбага кўра, Дани Ольмони трансфер ҳақида ўйлашга ундаши мумкин бўлган асосий омиллардан бири — унинг айни пайтда «Барселона»нинг асосий таркибидаги ўрни кафолатланмаганидир.
Шунингдек, 28 ёшли футболчига «Бавария» ва Англия Премьер-лигасининг бир қатор клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Transfermarkt портали Дани Ольмонинг трансфер қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.













