«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ вингери Жейдон Санчо муносиб таклиф олмаса, қишга қадар кутишга тайёр. Айни пайтда у эркин агент ҳисобланади.
TEAMtalk хабар беришича, Англия гранди таркибидан кетганидан сўнг Санчо Европа, Саудия Арабистони, МЛС, Қатар ва БАА клублари билан музокаралар олиб борган, аммо вариантларнинг ҳеч бири футболчини қониқтирмаган.
Таъкидланишича, Санчо учун устувор мақсад Дортмунднинг «Боруссия»сига қайтиш, аммо клуб англиялик футболчини таклиф қилишдан манфаатдор эмас.
Шунингдек, миш-мишларга қарамай, Санчо «Краснодар»га ўтиш вариантини кўриб чиқмагани, гарчи воситачилар Россия клуби билан музокаралар олиб боргани қайд этилмоқда.
26 ёшли Санчо 2021 йилдан 2026 йилгача «қизил иблислар» сафида ўйнаган. Бу даврда у 158 та учрашувда майдонга тушиб, 53 та гол урган ва 67 та голли узатмани амалга оширган.













