Кириш Регистрация

Майкл Олисе Бундеслигада сентябрь ойининг энг яхши футболчиси бўлди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Майкл Олисе Бундеслигада сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати расмий сайт орқали хабар берди.

Ойнинг энг яхши футболчиси совринига, шунингдек, "Майнц" ҳужумчиси Филлип Титц, "Байер" ҳимоячиси Мигель Гутьеррес, "Фрайбург" форварди Игор Матанович, "Штутгарт" ҳимоячиси Максимилиан Миттельштедт ва "Фрайбург" ярим ҳимоячиси Янник Энгельхардт ҳам даъвогарлик қилган.

Сентябрь ойида Олисе Бундеслигада учта учрашувда майдонга тушиб, учта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Франциялик футболчи 2024 йил ёзидан буён Мюнхен клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 23:17, 01.10.2026.
Ўқилди: 820 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4393]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3311]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2911]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2752]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2584]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2538]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2298]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2184]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2139]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2130]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик