Кириш Регистрация

Сарагоса: "Месси футбол ўйнар экан, "Олтин тўп" унга берилиши керак"

Баҳо:
+3 | -

Каталониянинг "Эспаньол" клуби ярим ҳимоячиси Брайан Сарагоса яқин кунларда Аргентина терма жамоаси сафида хайрлашув учрашувини ўтказадиган Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.

"Месси футбол ўйнар экан, "Олтин тўп"ни унга беришлари керак. Унинг 39 ёшида сўнгги жаҳон чемпионатида кўрсатган натижалари — шунчаки ақлбовар қилмас даража", — дея испаниялик ярим ҳимоячининг сўзларини Cadena Ser келтирди.

ЖЧ-2026да Месси саккизта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Аргентина терма жамоаси мусобақада иккинчи ўринни эгаллаб, финалда Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

"Олтин тўп"ни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.

Киритилди: 10:13, 02.10.2026.
Ўқилди: 734 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик